Maktab haqida

Касби тумани 11-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби  ўз фаолиятини 1997 йил 13 январда лицей-интернат мақоми билан бошлади. Мактабимиз 1-умумий ўрта таълим мактаби таркибидаги бинода жойлашган бўлиб, бино 1970 йилда  қурилган. Мактаб қуввати 320 ўринга мўлжалланган. Дастлаб    3 та гуруҳда 60 нафар ўқувчи, мактаб директори М. Муқимов раҳбарлигида 15 нафар олий маълумотли педагоглар билан иш бошлаган. Бугунги кунга қадар мактабимизни 1040 нафардан ортиқроқ ўқувчи битирган. 11 йиллик таълим даврида 524 нафар ўқувчи битирган бўлиб, барчаси олий ўқув юртларига кирган. Бугунги кунда собиқ ўқувчиларимизнинг 50 нафардан ортиғи фан номзодлари бўлиб,  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида, Қарши давлат университетида, Қарши ирригация  ва муҳандислик иқтисодиёт институти ва жамиятимизнинг етакчи тармоқларида  фаолият юритиб келмоқдалар.

WordPress Themes